Зарур масаллиқлар: 300 гр. мол гўшти, 2 тадан бақлажон ва булғор қалампири, биттадан сабзи, қалампир ва кўк саримсоқпиёз, 2 бўлак саримсоқпиёз, 3 ош қошиқ кунжут ёғи, 1 ош қошиқ соя соуси, 1 чой қошиқдан кунжут, лимон шарбати ва шакар, кўкатлар, ярим чой қошиқ майдаланган кашнич, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Гўшт, бақлажон, сабзи ва булғор қалампирини сомонча шаклида тўғранг.
2. Қиздирилган кунжут ёғида гўштни қизаргунча қовуринг. Кейин бақлажонни солиб, 3 дақиқа қовуришда давом этинг. Булғор қалампири, сабзи ва майдаланган саримсоқпиёз, қалампир қўшинг. Туз сепиб, 5 дақиқа оловда қолдиринг.
3. Майдаланган кўк саримсоқпиёзни салатга солинг.
4. Кунжут ёғини лимон шарбати ва соя соуси билан аралаштиринг. Шакар, туз, кашнич қўшинг. Соусни салатга солиб, устига майдаланган кўкатлар ва кунжут сепинг.
4 кишилик
35 дақиқа.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси