Ошхона

Кузги таом - сабзавотлар билан димланган карп

Зарур масаллиқлар: битта карп балиғи, 1 дона кабачки, 2 та помидор, 50 гр пишлоқ, 1 бош пиёз, шивит, петршука, ялпиз, 1 ош қошиқ ўсимлик ёки зайтун ёғи, туз, зираворлар.

Тайёрланиши: 1. Кабачки ва помидорни ярим ой, пиёзни ярим ҳалқа шаклида тўғранг. Кўкатларни майдаланг.

2. Балиқни яхшилаб тозалаб, ичига кўкатларни солинг, туз, мурч сепинг. Перганмент қоғознинг устини ёғлаб, балиқни қўйинг. Ичига пиёз ва кабачки бўлакларини жойланг. Устида кичик кесимчалар қилиб, помидор бўлакларини жойлаштириб чиқинг.

3. Балиқни пергамент қоғоз билан биргаликда газ патнисига жойланг ва 180 даражада қиздирилган газ печига 35 дақиқага қўйинг. Сўнгра қирғичдан ўтказилган пишлоқни устидан сепиб, яна 5 дақиқа газ печида қолдиринг. Пишгач, салат барги ва майдаланган кўкатлар билан таомни безаб, даструхонга тортинг.

4 кишилик

1 соат

Манба: Darakchi.uz