Маданият

Лабларнинг ёзги парвариши

Асалли пилинг

2 ош қошиқ асалга 1 ош қошиқ шакар солинг. Бирор дақиқага микротўлқинли печга ёғи сув буғига қўйинг. Аралашмани иссиқ ҳолида лабларингизга суртинг. Бармоғингиз билан уқаланг. Сўнгра иссиқ сув билан ювиб, лабларингизга бальзам суртинг.

Мевали ниқоблар

Лабларни озиқлантириб, намлантиради, парваришлайди, чиройли кўринишга келтиради. Ниқобларни лабларга 10-15 дақиқага суртиб, совуқ сув билан ювинг. Сўнгра парваришловчи крем ёки бальзам суртинг.

Қулупнайдан

2 та қулупнайни санчқи ёрдамида эзинг. 1 чой қошиқ маъданли сув қўшиб, аралаштиринг.

Қора қорағатдан

4-5 та мевани эзиб, ярим чой қошиқдан асал ва қаймоқ солиб, аралаштиринг.

Малинадан

4-5 та малинани эзиб, ярим чой қошиқдан творог, асал ва қаймоқ қўшинг.

Озиқлантириш

Ҳар куни лабларингизга исталган ўсимлик ёғидан суртинг. Улар лабларни юмшатиб, витамин билан тўйинтиради.

Массаж

Ҳафтада 1-2 марта лабларингизни тиш чўткаси ёрдамида массаж қилинг. Бунинг учун тиш чўткасининг юмшоқ туридан фойдаланинг.

Манба: Darakchi.uz