Зарур масаллиқлар (10-15 кишилик): 150-200 гр. ун, 100 гр. маккажўхори крахмали, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич, 100 гр. маргарин, 2 дона тухум сариғи, 100 гр. шакар, 2 та лимон қириндиси. Глазурь учун: 150 гр. қанд упаси, 2 ош қошиқ лимон шарбати. Безак учун: 50 гр. бодом мағзи, 1 қути рангли “Конфети” ширинлиги.
Тайёрлаш: 1). Ун, хамирюмшатгич ва маккажўхори крахмалини аралаштиринг. Алоҳида идишга хона ҳароратида эриган маргарин, тухум сариғи, шакар ва лимон қириндисини солиб, аралаштиринг. Сўнг ҳар икки аралашмани бирлаштириб, юмшоқ хамир қоринг.
2). Тинган хамирдан ҳалқа шаклини кесиб, пишириқ қоғози солинган патнисга теринг. Печеньеларни 200 даража ҳароратда қиздирилган газ печига қўйиб, 15 дақиқа пишириб оласиз.
3). Глазурь тайёрлаш учун лимон шарбатига қанд упасини қўшиб, аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани печеньелар устига суртинг. Глазурь қотиб қолмасидан рангли ширинликлар ва бодом мағзи билан ширинликни безанг.
Тайёрлаш вақти: 35 дақиқа.
Манба: Darakchi.uz