Зарур масаллиқлар: хамирига: 380 гр. ун, 250 гр. маргарин, 200 мл. сметана, ярим чой истеъмол содаси (сиркада сўндирилган); ичига солишга: 2 дона кичкина лимон, 200 гр. шакар, 1 чой қошиқ крахмал.
Тайёрланиши: 1. Маргаринини қирғичдан ўтказинг ва ун билан аралаштириб, қўлингиз билан яхшилаб увадаланг.
2. Истеъмол содасини сметанага солиб, унли аралашмага қўшинг. Хамирни битта катта, битта кичик бўлакка бўлиб, целлофанга ўранг-да,ярим соатга музлаткичга қўйинг.
3. Лимонни гўштқиймалагичдан ўтказиб, шакар қўшинг.
4. Хамирнинг катта бўлагини ёйиб, айлана шаклдаги ёғланган қолипга жойланг. Крахмал сепиб, лимонли аралашмани солинг. Текис қилиб чиққач, иккинчи бўлак хамирни ёйиб, устини ёпинг. Пирог 180 даражада қиздирилган газ печида 30-40 дақиқада пишади. Пишгач, тўртбурчак бўлакларга бўлиб, қанд упаси сепинг-да, дастурхонга тортинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соату 35 дақиқа.
6 кишилик.
Манба: Darakchi.uz