Зарур масаллиқлар: 700 гр. лосось балиғи, 4 ош қошиқдан майдаланган бодом, ёнғоқ ва кунжут, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, 1 ош қошиқ денгиз тузи, ярим чой қошиқ қора мурч, кинза; Қайла учун: 300 гр. майда қўзиқорин, 2 бош қизил пиёз, 2 чой қошиқ сирка, 1 ош қошиқдан сариёғ ва зайтун ёғи, туз, қора мурч, кўкатлар.
Тайёрланиши: 1. Балиқ гўштини бир хил катталикдаги 4 бўлакка бўлинг. Туз сепиб, 5 дақиқа қолдиринг. Кейин совуқ сувда ювиб, қуруқ сочиқ билан артинг.
2. Майдаланган бодом ва ёнғоқ мағзига майдаланган кинза ва қора мурч қўшинг. Балиқ гўштларини пишириқ қоғози устига қўйиб, юзига бодомли аралашмадан суртинг. Сўнгра зайтун ёғи сепинг. 170 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқага қўйинг.
3. Пиёзни юпқа қилиб, ҳалқа шаклида тўғранг. Қўзиқоринларни майдаланг. Сариёғ ва зайтун ёғини қиздириб, пиёз ва қўзиқоринларни 10 дақиқа қовуринг. Сўнгра 4 ош қошиқ сув билан сиркани солинг-да, яна 10 дақиқа димланг. Туз, мурч ва кўкатларни солинг.
4. Пишган балиқ гўштини қўзиқоринли қайла билан дастурхонга тортинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соат.
4 кишилик.
Манба: Darakchi.uz