Зарур масаллиқлар: 300 гр. қайнатилган мол гўшти, ярим боғ барра саримсоқпиёз, биттадан бодринг ва помидор, 1 бош пиёз, 2 ош қошиқдан зайтун ёғи ва соя соуси, шакар.
Тайёрланиши: 1. Қайнатилган мол гўшти, бодринг ва помидорни сомонча шаклида юпқалаб тўғранг.
2. Пиёзни ярим µалқа шаклида тўғраб, 1 ош қошиқ соя соуси билан бирга озгина шакар солинг.
3. Саримсоқпиёзни ҳам тўғраб, барча масаллиқларни аралаштиринг-да, қолган соя соуси ва зайтун ёғини қўшинг. 10 дақиқадан сўнг тузини кўринг.
4 кишилик
20 дақиқа
Манба: Darakchi.uz