Биласизми?

Ўқитувчиларнинг ойлиги қачон ва қанчага оширилади? (видео)

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи қачон ва қанча миқдорда оширилиши билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

Бу масалада Президентимизнинг 17 июль куни бўлган мажлисида алоҳида таъкидланди ва Молия вазирлигига топшириқ берилди. Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Президент девони ҳамкорликда янги қарори лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

Айтиб ўтишим керакки, бу осон нарсамас. 580 мингта жамоани имкони борича ҳимоя қилиб, яхши шароит яратишга ҳаракат қиламиз. Иложи борича ойликларни кўпроқ оширишни кўриб чиқяпмиз. Бир неча йиллар давомида ўқитувчилар маошининг бошқа соҳаларга қараганда ўсиш суръати паст бўлган. Буни очиқ тан олиб айтиш керак, – дейди Ш. Шерматов.

Вазир суҳбат чоғида шунингдек, таълим тизимидаги коррупция ҳолатлари бўйича ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: