Ҳурматли қизларжон! Агар сиз болалик даврини ортта қолдириб катта ҳаётга қадам қўйишда қийналмай десангиз, келажакда хатоларга йўл қўйишни истамасангиз, ушбу кичик тавсияларимизга озгина бўлса ҳам қулоқ тутинг...
- Нима яхши, нима ёмонлиги ҳақида шахсий фикрингиз бўлсин. Ўз қарашларингизни ҳимояланг, ёмонларнинг йўриғига юрманг.
- Биринчи галда ота-онангиз ва яқинларингиз фикрига қулоқ тутинг.
- Ҳар доим ўзингизни ҳақман деб ҳисобламанг. Ҳурмат қилган, яхши кўрган инсонларингизнинг ўрнига ўзингизни қўйиб, уни тушунишга ҳаракат қилинг.
- Дўст танлашни ўрганинг. Ёмон деб ҳисоблаган кишингиз сизни ўз томонига оғдирмоқчи бўлса, жуда эҳтиёткор бўлинг.
- Дўстларингизни қадрланг. Бир-бирини тушунган, қийин дамларда бир-бирига ёрдам қўлини чўзадиган инсонлар ҳақиқий дўст ҳисобланади.
- Ўз ҳоҳиш ва ҳаракатларингиз жавобгарлигини бўйнингизга олинг. Ахир улар сўраган нарсангизни беришяпти-ку. Воз кечган нарсангиздан яқинларингизни огоҳ этинг, уларнинг беҳуда уринишларини истамайсиз-ку.
- Истакларингизни тақсимлаб олинг. Масалан сувни ўзингизга ёққанини ичинг, таклиф этилган таомлар ичидан ўзингизга ёққанини тановул қилинг.
- Шуни билингки, ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, ўзингиз истамаган ишни қилишга мажбур бўласиз. Масалан, лимон ва асал чойни ёқтирмасангиз ҳам, шамоллаганингизда уни ичишга тўғри келади.
- Тушунмаган ёки қизиққан нарсаларингиз ҳақида сўрашга уялманг. Шундагина ақл салоҳиятингиз ўсиб бораверади.
- Агар ўзингизни ёмон ҳис этсангиз ёки бирор нарса ёқмаса, у ҳақда очиқ ойдин айтинг, йўқса ҳаёлларингизни ўқий олмаган яқинларингиз билан орангизда тушунмовчилик келиб чиқади.
Энг асосийси - ҳар қандай шароитда ҳам сиздан хеч қачон воз кечмайдиган ягона инсонлар - бу сизнинг ота-онангиз. Улар сизни доимо яхши куриб, ардоқлайдилар. Улар билан дўст бўлсангиз ҳаёт қийинчиликларидан енгил ўтасиз.
Манба: Beka.Uz