Биласизми?

«Ўзбекистон темир йўллари» талабаларга 50 фоизлик чегирма тақдим этмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» коллеж, лицей ва олий таълим муассасалари талабаларига қишки таътил давомида тақдим этиладиган чегирмалар ҳақида эълон қилди.

Ўзбекистон Республикасининг ўрта-махсус таълим ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларни рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ўқувчи ва талабалар учун темир йўл чипталарини харид қилишда чегирмалар белгиланди.

Жорий йилнинг 28 декабрь кунидан 2018 йилнинг 10 январь санасигача ўқувчи ва талабалар ички йўналишларда ҳаракатланаётган йўловчи поездлари учун йўл чипталарини 50 фоизлик чегирма асосида харид қилиши мумкин.

Мазкур чегирма республикамизнинг фақат маҳаллий йўналишларига белгиланган. Шунингдек, халқаро йўналишда қатновчи ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли бўлмаган, ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездларига таалуқли эмас.