Биласизми?

Ўзбекистонлик қизлар Technovation Challenge халқаро танлови финалига чиқди

Ўзбекистоннинг қизлар учун энг йирик Technovation Challenge халқаро технологик танловидаги иштироки тарихида биринчи марта мамлакат жамоаси танлов финалига чиқди. Бу ҳақда танлов ташкилотчилари «Дарё»га хабар берди.

20 июнь куни 12 финалчи, бутун дунёдан энг яхши жамоалар аниқланди. Финалчи жамоалар ёш гуруҳлари бўйича ажратилган: катта ёш гуруҳидаги (15—18 ёш) 6 та жамоа ҳамда кичик ёш гуруҳидаги (10—15 ёш) 5 та жамоа.

Кичик гуруҳдаги финалчилар орасида Ўзбекистоннинг Generation Z жамоаси ҳам бор, у ELIST дастури билан қатнашмоқда. Энди жамоа август бошида Калифорнияда бўлиб ўтадиган финалда қатнашади.

ELIST дастури оилалардаги гендер балансига бағишланган бўлиб, ота-оналарга уй ишларини фарзандлар ўртасида, жинсидан қатъи назар, тенг тақсимлашда ёрдам беради.