Ҳар биримиз бир ҳеч бўлмаганда бир марта одамлардан кучли тарзда кўнгил қолиш ҳиссиётига дуч келганмиз. Биз ишонган одам қанчалик яқин бўлса, кўнгил қолиш шунчалик аламли бўлади. Мана шу сабаб бўйича ҳар биримиздан атрофимиздаги одамларнинг қай бири ким эканлигини тушуниш учун ўзига хос услубларни яратиш ва усулларни қидирилади.
Лекин одамларни фарқига бориш учун битта истакнинг ўзи камлик қилади, келинг биргаликда бир қанча асосий қоидаларни ўрганиб чиқамиз, улар асосида ким бўри, ким ювош қўй эканлигини аниқлашимиз мумкин.
Кўпгина асосли китоблар мавжуд бўлиб, улар одамларни тушунишга ёрдам беради. Дастлаб Павлов бўйича мижозга оид назарий маълумотлар билан танишишигиз мумкин. Сўнгра ўзингиз учун ўзаро муносабатнинг ажойиб дунёсини очасиз (ҳатти-ҳаракатлар, имо-ишоралар, ҳатто гавданинг ҳолати ёрдамида). Мисол учун, Пола Экманнинг «Ёлғончининг психологияси» ва 13 та китоби ёлғончиларни фош қилишга бағишланган. Назарий маълумот жуда зарур, лекин ҳеч қачон амалийсини ўрнини боса олмайди. Энг муҳим амалий кўникмаларни мақсадингизга эришиш учун ривожлантириш зарур.
Менинг дўстим – ички сезги
Ички сезгингизни ривожлантиринг, ахир у бошқаларникига ўхшамайди, ёлғончини аниқлашга ёрдам беради. Ички туйғу биринчи тассурот бўйича нимагадир ўхшайди: у одатда бизни алдамайди, унинг ёрдамида бу инсон қандай эканлигини осонлик билан аниқлаш мумкин. Инсонни биринчи марта кўрганда, у ёмонлик қилмаганга ўхшайди, бир марта назар ташлаганда ундан яхшилик кутиб бўлмаслигини англайсиз, яхшиси ундан 7 кўча нари юрган яхши. Иккинчисига қараганда эса қалбингизда ёқимли ҳиссиётни сезасиз, уни яхшилаб билиб олиш учун очилиб гаплашгингиз келади.
Ички сезги – бу кимга ишониш ёки ишонмаслик кераклигини биздан яхши биладиган онг остидаги маслаҳатчимиздир. Бизнинг онгостимиз ўзимиз биладиган, лекин ҳали қайта ишламашга улгурмаган маълумотни олади. Ички сезгининг йўл-йўриқларига эътиборсизлик қилиш керак эмас, ахир улар камдан-кам ҳолатда алдайди.
Одамга эътибор қаратиш
Сиз тавсия этилган китобларни ўқиб чиқиб, назарий билимни оласиз, лекин суҳбатдошнинг ўзини тутишига эътибор қаратмасангиз улар ҳеч қачон ёрдам бера олмайди. Рўпарангиздаги одамнинг барча тана ҳаракатларига эътибор бериш ва тезда шарҳлаш учун жуда эътиборли бўлиш керак, акс ҳолда сизнинг таҳлилингиз муваффақиятликка учраши мумкин. Ўзингизни фикрларингизга ғарқ қилманг, уриниш бефойда бўлади. Ҳатто айб саналмайдиган имо-ишораларга эътибор қаратинг? Кўпинча ёлғончилар сочини ва қулоғини силаб қўйиш каби мана шундай кичик ҳатти-ҳаракатлар билан ўзини намоён қилишади. Соч тақинчоғи ва кийимдгибошқа буюмларга тегавериш ҳам ёлғоннинг белгиси бўлиши мумкин. Эътиборли бўлинг.
Агар дўстингиз бошқа бўлиб чиқса...
Дўстлар кулфатда билинади, бу мақол бежизга айтилмаган. Танлов чегараланган стресс ҳолати каби ҳеч нарса инсонинг моҳиятини кўрсатиб бера олмайди. Дўстингиз билан чўкаётган битта қайиқда бўлиб қолсангиз, унинг ёрдами керак бўлган айнан шу ҳолатда билиб оласиз. Шунчаки кичкина эмас, катта ишда у билинади. Пасткаш, иккиюзламачи одамда ўзини қурбон қилишни кутиб бўлмайди.
Асосийси, ҳаётдаги барча воқеалар, ҳолатлар ва сизнинг билимларингиздир, энг яқин инсонингизга ҳам ишонмайдиган ва ҳар бир одамдан фирибгарликни кутадиган ҳаддан ташқари шубҳа билан қарайдиган инсон бўлманг. Барча инсонлар турличадир, ҳаётда сиз уларга энг қадрли бўлган дўстларингиз ва яқинларингиз топилади. Сиз билан фойда учун эмас, мулоқотдан завқ оладиганларни қадрига етинг. Бахтли бўлинг.
Хуршида Хоним