Ошхона

Олчали браун

Керакли маҳсулотлар:

120 г сариёғ

100 г аччик қора шоколад

50 г туйиб, майдаланган ёнғоқ

¼ стакан какао-кукуни

¼ ун

0,5 чой қошиқ қабартма (разрихител)

2/3 стакан шакар

2 дона тухум

2 бир чимдим туз

200 г гилос ёки олча

Помадка учун:

2 ош қошиқ сариёғ

2 ош қошиқ сливка

6 ош қошиқ қанд упаси

4 ош қошиқ какао-кукуни

Творогли начинка учун:

400 г юмшоқ ёғсизлантирилган творог

2 3 ош ошиқ шакар

1 дона тухум

Тайёрланиши:

1.Сув ҳаммомида сариёғ ва шоколад эритилади. Ёнғоқлар қўшилади. Уларни йирик қилиб майдалаш мумкин. Ун, какао, қабартма, шакар ва туз қўшилади. Шоколадли аралашма қўшилади. Тухумни санчқи билан енгилгина кўпиртирилади ва хамирга қуйилади. Миксер билан ҳеч нарсани кўпиртириш кўпиртирилмайди, шунчаки қошиқ билан аралаштирилади.

2.Творогни элакдан ўтказилади, тухум, шакар ва ванилин қўшилади.

3.Олча данаклари тозаланади.

4.Қолип сариёғ билан ёғланади ва қандолатчилик қоғоз тўшалади, у ҳам ёғланади. Шоколадли аралашманинг ярми қолипга солинади. Устига эҳтиёткорлик билан юмшоқ творог, сўнгра қолган хамир ёпилади. Олча қўй илади. Олдиндан 165 ҳароратда қиздирилган газ печида 45 50 дақиқа давомида пиширилади. Қолипда совугунича, яхшиси бир кечага қолдирилади.

5.Помадкани тайёрлаш учун сариёғ эритилади, қанд упаси ва какао кукуни қўшилади. Бир хил ва ялтироқ масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Совутилади ва браунни помадка билан ёпилади. Чиройли кўриниши учун устига олча қўйиб чиқилади.

Хуршида Хоним