Британиялик олимлар мактаб ўқувчилари ҳамда талабаларда имтиҳонлар даврида черника истеъмол қилишни масалат беришди. Уларнинг аниқлашича, ушбу мева мия фаоллигини оширади. Шу билан бирга у мутлақо фойдали ҳамда табиий маҳсулот, деб хабар беради Daryo.uz.
Тиббиёт ходимлари мактаб ўқувчилари ўртасида тажриба ўтказди. Болалар компьютерда унчалик қийин бўлмаган амалларни бажарди — улар экрандаги белгиларни кузатиб бориши ва керакли тугмаларни босиши керак эди.
Болалар икки гуруҳга бўлинди. Гуруҳнинг биридаги ўқувчилар масалани бажаришдан олдин черника шарбатидан ичишди, иккинчиси эса — йўқ. Черника шарбатини ичган ўқувчилар ўртача ҳисоблаганда масалаларни 10 фоизга аниқ ва тез бажарган. Олимлар буни черника таркибидаги алоҳида комбинацияга эга фойдали моддалар сабабли, дея изоҳламоқда. Улар мия ишининг фаоллигига таъсир қилади.
Бундан ташқари черника ёши катталар учун ҳам фойдали бўлиб, ёшга боғлиқ бўлган когнитив бузилишлардан қочишга ёрдам беради.