Саломатлик

​Ортиқча вазнни йўкотиш, иммунитетни мустаҳкамлаш ва кайфиятни аъло бўлиши учун шифоли ванналар

Терингизни мулойим бўлишини, ортиқча вазн муаммосини бартараф этиб, иммунитетни мустаҳкамлашни, турли хил касалликлардан қутулишни ва кайфиятни аъло бўлиши учун нималар қилиш керак деб ўйланиб қоласизми? Жавоби оддий. Ванна қабул қилинг!

Иссиқ ва совуқ

Контраст душ (иссиқ ва совуқ сув қабул қилиш) – энг фойдали ва шифобахш ванна ҳисобланади. Қон томирларни кенгайиши ва торайишига бундай ваннанинг фойдаси катта. Юрак фаолиятини ва қон айланиш тизимини яхшилашга фойдалидир. Тушунарли қилиб айтадиган бўлсак моддалар алмашинувига ёрдам беради. Яна бундай душ қабул қилиш орқали озиш борасидаги муаммолардан қутулиш, қон босимни меъёрлаштириш, қон томирларнинг варикоз кенгайишига, турли стресс, уйқусизликдан қутулишга ёрдам беради.

Тузли ванна

Тузли ванналар терига минералларни тўйинтириш хусусиятига эгадир. Тузли ванналар оғриқларни йўқолишига ёрдам берувчи, тинчлантирувчи, терини мулойим ва тирноқларни мустаҳкам қилиш хусусиятига эга. Агарда ўзингизни сал нарсага чарчайдиган, ҳолсизланадиган сезсангиз ҳафтада бир марта тузли ванна қабул қилинг. Кучларингиз қайтиб келади.

Қандай фойдаланиш керак? Шифобахш бўлиши учун 1-2 кг. тузни ваннага солиб сув қуйилади. Аҳволингизга қараб тузли ванна вақтини белгилайсиз. 20 дақиқадан ошган ванна юракка оғирлик қилади.

Хантал (горчица) шамоллашда

Ханталли ваннани шамоллаш бошланганда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай ванна терлатувчи ванна ҳисобланади. Шамоллашдан ташқари бундай ваннани юракнинг ишемик касаллигида, бронхиал астма (ханталга аллергия бўлмаса), сурункали бронх йўлларининг шамоллашларда ёрдам беради.

Қандай фойдаланиш керак? Аввал хантал порошогини сувда аралаштириб олинади. 10-15 литр сувга 10-15 гр. ҳисобида солинган ҳолда 15 дақиқа давомида ванна қабул қилинади. Ванна қабул қилиб бўлгач дарҳол ўраниш керак.

Манба: Darakchi.uz