Биласизми?

Ошхонада хавфсизлик қоидалари

Пиширишдан олдин гўштни ювиш — бир қарашда ҳар доим ҳам ҳақиқатга тўғри келавермайдиган жуда мантиқли фикр. Ошхонада қайси хавфсизлик қоидалари сизга ифлос озиқ-овқатлар билан боғлиқ касалликлардан сақланишга ёрдам беради?

Пиширишдан олдин гўштни ювманг

Кўпчилик одамлар парранда, мол ва қўй гўштларини пиширишдан олдин ювиш керак деб ҳисоблайди. Аслида бунга зарурият йўқ. Бактериялар пишириш жараёнида ўлади. Бундан ташқари ювиш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин.

Сиз хом гўштни оқиб турган сув тагида ювар экансиз, бактериялар ошхона анжомларига, юзаларга ва озиқ-овқатларга ўтиб олиши мумкин. Бу четдан заҳарланиш дейилади.

Бу қоида тухумларга ҳам тегишли

Тухумлар ишлов бериш жараёнида ювилади. Қўшимча равишда ювиш четдан заҳарланиш хавфини оширади холос, айниқса агар пўчоғи ёрилган бўлса.

Сабзавот ва меваларни албатта ювинг

Истеъмол қилиш ёки тайёрлашдан олдин сабзавот ва меваларни кир ва бактериялардан тозалаш учун оқиб турган сув тагида ювинг. Агар юзаси картошка ёки олма каби қаттиқ бўлса, уни чўтка билан ишқаланг. Лекин ҳеч қачон совун ишлатманг.

Тайёрлаш вақтида шикастланган жойларни кесиб ташланг — бактериялар айнан шу ерга ўрнашишни яхши кўради. Мевали ёки сабзавотли салатни кесиб тайёр қилганингиздан кейин сифатини ва хавфсизлигини сақлаш учун дарров совиткичга қўйинг.

Четдан заҳарланишнинг олдини олиш учун гўштни майдалаганингиздан кейин қўлингизни албатта ювинг

Хом гўшт, парранда ва гўшт солинган идишлар билан контактдан кейин албатта қўлларни ювиш зарур. Акс ҳолда заҳарланишингиз эҳтимоли анча юқори бўлади.

Четдан заҳарланишнинг олдини олиш учун ошхонадаги раковина ва юзаларни совунли сув билан ишлов беринг

Эҳтиёткорлик учун ҳамма юзаларни таркибида хлор бўлган оқартирувчи ва сувнинг (1 ош қошиқ оқартирувчи воситанинг 4 литр сув билан) эритмаси ёрдамида ҳам зарарсизлантириш мумкин.

Манба: Daryo.uz