Диоптрия, мобил телефони дисплейи ва бошқа ойнали юзалардаги бироз қирилган жойлар албатта, уларнинг ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди, лекин бундай излар буюмнинг кўринишини бузади.
Уларнинг ташқи кўринишини аввалги ҳолатига келтириш учун бир неча усуллардан фойдаланиш мумкин.
Асосий усуллар
Энг оммабоп усул — силлиқлаш, лекин у юпқа ойналар учун тўғри келмайди. Дераза ойнаси, аквариум, автомашинанинг олдинги ойнасини силлиқлаш тавсия қилинмайди — хатоликлар кўзга ташланиб туради. Бу усул битта йирик ёки бир нечта майда тирналишлар учун самаралидир.
Иккинчи усул — сайқал бериш. Бу усулни танлашда, сайқал берилганидан кейин юзанинг шаффофроқ бўлиб қолишини ҳисобга олиш керак бўлади.
Учинчи усул — ГОИ (хром оксиди асосидаги, сайқаллаш учун ишлатиладиган паста) пастаси. Танланган воситанинг абразивлик даражаси қанча паст бўлса, у шунча кичикроқ ўлчамдаги тирналишларни яшира олишга қодир бўлади. Бу усул деярли ҳамма вазиятлар, шу жумладан кўзойнакларни тиклаш учун ҳам самаралидир.
Бу қандай ишлайди?
ГОИ пастаси билан ишлаш учун тирналган юзага олдиндан машина мойи, қуруқ ва тоза латтага эса бироз паста суриб қўйиш керак. Кейин латта шикастланган соҳага қўйилади. Аралашмани ойна юзасига айланма ҳаракатлар билан суриш керак. Уй шароитида ГОИни тиш пастаси билан алмаштириш мумкин.
Мураккаблигига қараб, усулни бир неча марта такрорлаш керак, шунинг учун бу иш бир неча дақиқадан бошлаб бир неча соатгача давом этиши мумкин.
Қўлда сайқал бериш учун аввал йирик донли жилвир қоғоздан, кейин эса — майдасидан фойдаланиш керак.
Манба: Daryo.uz