Маданият

Оёқлар учун парҳез

Ҳаайнан оёқларни оздириш учун парҳезшунослар томонидан маxсус парҳез ишлаб чиқилган. Парҳезни ҳар кунлик 15-20 дақиқалик жисмоний машқларбилан бирлаштиришган ҳолда олибборишингиз шартЖисмоний машғулотларга эсаюгуришсузишсакраш ва тез юриш киради.

Асосий қоидалар:

  • 1 ой ўтиб, озғин ва гўзал оёқлар эгаси бўлишни истасангиз, кунлик рационингизга озгина ўзгартиришлар киритинг. Ёғли гўштлардан, дудланган ва унли маҳсулотлардан, ширинлик, сут ва ёғли сут маҳсулотларидан воз кечишингизга тўғри келади.
  • Кунлик рационга, албатта, салат барги, булғор қалампири, сабзи, ўрик қоқиси, банан, мол жигари каби витаминларга бой маҳсулотларни киритинг.
  • Кун давомида қон айланишини яxшиловчи ва шишларнинг олдини олувчи занжабилли ва кўк чой ичишни канда қилманг. Шунингдек, бир кунда 8 стакан газланмаган минерал сув ҳам ичинг.
  • Бу парҳездаги кунлик калория 1100-1500 кккални ташкил этади.

1. Нонушта:

  • 100 гр. ёғсиз ёгурт, битта кўк олма, бир бўлак озгина сариёғ суртилган нон, кўк чой;
  • 1 дона қайнатилган туxум, 2 бўлак нон пишлоқ билан ва занжабилли чой;
  • 2 ош қошиє ёғсиз сут ёки йогурт билан аралаштирилган ёрма;
  • битта олма, 100 мл. йогурт ва чой.

2. Тушлик:

  • 200 гр. қайнатилган товуқ гўшти, лимон шарбати қўшилган сабзавотли салат;
  • 2 ош қошиқ қайнатилган ловия ва салат барги;
  • сабзавотли шўрва, ўсимлик ёғида димланган мол жигари;
  • ёғсиз курка гўшти ва салат баргидан бутерброд ва кўк олма.

3. Толмачой:

  • Битта банан, 100 мл. ёғсиз йогурт ёки кефир;
  • мевали салат;
  • сабзавотли салат;
  • 2 дона помидор ва салат барги.

4. Кечки овқат:

  • 150 гр. димланган гулкарам, 25 гр. ёғсиз пишлоқ ва помидор;
  • димланган балиқ, булғор қалампирли ва кўкпиёзли салат, 1 дона қайнатилган картошка;
  • димланган мол жигари, сабзавотли салат, 2 ош қошиқ картошка бўтқаси.
  • кўкпиёз ва яшил нўxот қўшилган спагетти, лимон шарбати қўшилган помидор ва булғор қалампирли салат.
  • Парҳезда танлаш имконияти бор, ҳар куни 4 марта истаган мажмуани танлаб парҳез қилинг. Бу парҳезни ўзларида синаган аёллар 1 ойда 5-7 килограмм вазн ташлашган ва оёқдаги ортиқча сантиметрлардан халос бўлишган. Албатта, жисмоний машқлар билан биргаликда. Сиз ҳам буни қилиб кўринг.

Манба: «Sug'diyona» газетаси