Саломатлик

Озишга ёрдам берадиган 10 та оддий маслаҳат

Аслида вазн ташлаш унчалик қийин эмас, аммо бу баъзилар учун бажариб бўлмас ишдек туюлади. Одатда биз осонлик билан озишни бошлаймиз, бироқ бундай режимни узоқроқ вақт сақлаб туриш қийинлашиб бораверади. Қуйидаги маслаҳатлар эса чиройли қадди-қоматга эга бўлиш учун интилишларингизда қийинчиликлар олдини олишга ёрдам беради.

  1. Кўп сув ичинг

Кўп сув ичсангиз, танангиз суюқликни ушлаб туриш ва шишишни бас қилади, натижада ортиқча вазндан тезроқ қутуласиз. Бундан ташқари, етарлича миқдордаги суюқлик мушаклар самарали тарзда ишлашини кафолатлайди. Аммо шарбат ёки газланган сувни оддий сувга алмаштиринг.

  1. Кўтаринг, отинг, ҳаракатланинг

Тош ёки гантелларни кўтаринг — бу уй шаротида бажариш мумкин бўлган фойдали машқ. Ҳар куни эрталаб гантель билан машқ қилсангиз, тез орада вазнингиз ўзгарганини сезасиз. Юкли машқнинг яна бир тури — тўп отиш, бунда футбол ёки волейбол тўпи тўғри келади. Бу мускулларни мустаҳкамлайди ва умумий эпчилликни оширади.

  1. Эрталаблари сайр қилинг

Тонгда камида ярим соат давомида ўртача тезликда юриш — ортиқча калория ва ортиқча ёғни “ёқиб юбориш”ни бошлаш учун етарли бўлади.

  1. Кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг

Мева-сабзавотлар нисбатан камроқ калория ва кўп клетчаткага эга, бу эса овқат ҳазм қилишига ижобий таъсир ўтказади.

  1. Уйда овқат пиширинг ва ярим тайёр маҳсулотларни сотиб олманг

Асосий масаллиқлари оқланган шакар, фруктоза, глюкоза ва маккажўхори сиропидан иборат бўлган маҳсулотларни харид қилманг. Ресторан ва кафеларда тортиладиган таомлар ҳам номақбул қўшимчаларга эга бўлиши мумкин. Яхшиси уйда табиий масаллиқлардан овқат пиширинг.

  1. Ҳаворанг нарсаларга тикилинг

Тадқиқотлар ҳаворанг ва кўк ранг иштаҳани пасайтиришини кўрсатди. Овқатланадиган хонангизни қизил, сариқ ва жигаррангга бўяманг, улар, аксинча, иштаҳани очиб юборар экан. Ва албатта, ҳаворанг ликоп сотиб олинг!

  1. Телевизорни камроқ кўринг

Кўплаб тадқиқотлар одам телевизор томоша қилганида анча кўп овқат еб қўйишини исботлаган. Ёки телевизор кўриш вақтида тамадди қилиш учун фойдали егуликларни танланг.

  1. Оқ маҳсулотлардан нари юринг

Оқ ундан қилинган таом, масалан, оқ нон катта порциядаги оддий углеводлар демакдир, у тез вазн йиғилишига олиб келади. Оқ нон ўрнига буғдой нон енг, шунингдек, мураккаб углеводлар, авваламбор, бошоқли ўсимликлар истеъмолини кўпайтиринг.

  1. Етарлича ухланг

Уйқунинг сифати, шубҳасиз, вазнга таъсир ўтказади. Одам кунига 7—8 соатдан ухлашга эҳтиёж сезади. Уйқу билан боғлиқ муаммолар организмда ҳаёт учун муҳим гормонлар етишмаслигига олиб келади, бу эса вазн йиғишга сабабчи бўлади.

10. Қаҳвага ҳеч нарса қўшмасдан ичинг

Латте ва капуччинонинг ҳар бир финжонида бир неча юзлаб калория бўлиши мумкин. Уларнинг ўрнини бироз сут қўшилган оддий қаҳва билан босиш мумкин.