Маданият

Пардоз воситаларининг ҳақиқий яроқлилик муддати

Ҳар биримиз оз миқдорда бўлса-да косметика воситаларидан фойдаланамиз. Кимдир фақат енгил пудра ва киприклар учун тушдан фойдаланса, яна кимдир ҳар куни пардоз воситаларидан тўлиқ фойдаланади.

Бироқ одатда барчамиз уларнинг яроқлилик муддати ҳақида унутиб қўямиз. Шунда баъзи косметика воситалари пардоз анжомлари сақланадиган қутида узоқ вақт давомида туриб қолади. Бироқ бундай воситалардан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки гап сизнинг гўзаллигингиз ва тери саломатлиги ҳақида бормоқда.

Шунинг учун косметика воситаларининг аслида яроқлилик муддати қанча эканлиги ҳақида маълумотларни келтириб ўтамиз.

  1. Лаб учун мўлжалланган қалам ишлаб чиқарилгандан кейин 1 йил муддат давомида фойдаланиш учун яроқлидир.
  2. Сувли асосдаги пардоз ости воситаси

Барча сувли асосдаги воситалар каби улар ҳам сизга 1 йилдан ортиқ хизмат қила олмайди. Акс ҳолда сув муҳитида турли микроблар тез ривожланганлиги учун терингиз билан боғлиқ муаммолар юзага кела бошлаши мумкин.

tonalka

  1. Пудрадан 18 ойдан ортиқ фойдаланилса, юзингиздаги тешикчалар ёпилиб қолиб, тери қариши тезлаша бошлайди.
  2. Шимувчи воситаларнинг яроқлилик муддати 1 ой! Ундан биз одатда кўникиб қолган муддат мобайнида фойдаланиш ярамайди. У тери тешикчаларини бекитиб, терини буза бошлайди. Агар янгисини тез-тез харид қилиш сизга маъқул келмаса, уларни мунтазам равишда ювиб туринг. Уларни алмаштириб туриш албатта яхшироқ.sponj
  3. Гелли подводка

Ундан атиги 3 ой давомида фойдаланиш мумкин. Шундан сўнг уларда бактериялар пайдо бўла бошлайди. Бу эса турли тери хасталиклари, шунингдек, кўз касалликларини чақириши мумкин.

  1. Пушти-қизил ёғупалар 2 йил давомида яроқлидир.
  2. Киприк учун тушларнинг яроқлилик муддати 3 ойдир. Ундан ҳар замонда фойдаланган бўлсангиз ҳам уч ойдан ортиқ фойдаланиш хавфли саналади.
  3. Лаб бўёғингиз кўплигидан хабардормиз. Бироқ улардан баъзиларини ташлаб юбориш вақти келмадимикан? Лаб бўёғининг хизмат муддати 1 йил.
  4. Лабларни ярқиратувчи воситалардан эса 18 ойдан 24 ойгача фойдаланиш мумкин.blesk1
  5. Кремли тенлар

Қовоқ учун мўлжалланган кремли тенлардан 12 ойдан 18 ойгача фойдаланиш мумкин. Акс ҳолда юзингизнинг ушбу нозик ҳудуди қаришини тезлаштирасиз.

Мақолани тайёрлашда интернет манбаларидан фойдаланилди.