Биласизми?

Президент фармонига мувофиқ Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Тадбиркор аёл» уюшмасининг Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф берган. Ушбу таклифга розилик берилган ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:

  • хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,
  • шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш;
  • хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш.

2018 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика «Оила» маркази ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув аппарати ходимлари таркибига кирувчи пенсионерларга, уларнинг бу ташкилотлардаги фаолияти ягона бўлган тақдирда, пенсиялари тўлиқ тўланиши белгилаб қўйилмоқда.