Биласизми?

Психологлар ёлғизлик турли касалликлар ва эрта ўлимга олиб келишини аниқладилар

Олимлар ёлғизлик мия ишига таъсир қилиши ва охир-оқибат иммун тизимининг фаолиятига салбий таъсир қилишини аниқладилар. Бу тадқиқот ҳақидаги мақола Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди.

Олимларнинг тадқиқоти биринчи марта ёлғизлик одам саломатлиги учун хавф туғдиришини кўрсатди. Аввалроқ ўтказилган тадқиқотларга кўра, жамиятдан яккаланиш эрта ўлим хавфини 14 фоизга кўпайтириши маълум бўлганди, бироқ айни пайтгача бу ҳолатнинг механизми тушунарсиз қолаётган эди.

Олимлар ёлғизлик организмда “ур ва югур” стресс реакциясини, яъни организм хавфни бартараф этиш учун кучларни сафарбар этадиган ҳолатни келтириб чиқаради. Узоқ вақт давомида ёлғиз бўлиш организмда яллиғланиш реакциясига жавобгар генларнинг фаоллигини оширади ҳамда касалликлар билан курашувчи генлар фаоллигини камайтиради. Оқибатда ёлғиз одамлар заиф иммунитетга эга бўладилар, яллиғланиш жараёнлари эса организмда тезроқ кечади. Бундан ташқари, ёлғиз одам ўзини ижтимоий жиҳатдан ҳимоясиз ҳис қилади, бу эса соғлиққа катта таъсир кўрсатади.

Олимларнинг айтишича, узоқ ижтимоий яккаланиш сурункали касалликлар ва барвақт ўлим хатарини оширувчи омил ҳисобланади ва бу ҳолатнинг молекуляр механизмларини янада чуқурроқ ўрганиш талаб этилади.

Манба: Kun.uz