Биласизми?

Пул тежашни хоҳловчилар учун 3 та оддий машқ

Бундай машқлар бюджетингиздаги пуллар қаерга кетаётганини англашга ва ортиқча харажатлардан воз кечишга ёрдам беради.

  1. Харажатсиз кунларни аниқланг

Ҳафтанинг сиз пул сарфламайдиган бир ёки бир неча кунларини танланг. Йўл кираси ва тушлик учун қилинган харажатлар бундан мустасно. Бу сизни ишга бориш ва қайтиш вақтида йўлда ўз-ўзидан қилинадиган харидлардан сақлайди.

Сиз қанчалик кўп ортиқча нарсаларни сотиб олаётганингизни тушуна бошлайсиз.

Уйда овқат тайёрлаш учун фақат совутгичдаги озиқ-овқатлардан фойдаланинг. Бундай кунларда пицца ва суши ҳақида унутинг.

Сиз харидларингизни режалаштира бошлайсиз, чунки кечки овқатни ўзингизда бор озиқ-овқатлардан тайёрлайсиз. Балки бир ҳафта учун олдиндан таомнома тайёрлаб қўйишга ўрганарсиз, чунки бу ҳам пулни тежашнинг яхши усули.

Харажатсиз кунлар анча маблағни тежаб қолишга имкон беради.

  1. Чекланган миқдорда нақд пул олинг

Пластик картани уйда қолдиришга ва ўзингиз билан нақд пул олишга ҳаракат қилинг. Фақат қатъий белгиланган миқдорда: масалан, 25000 ёки 50000 сўм. Бу ортиқча сарф-харажатларни йўқотишга ва пуллар айнан қаерга кетаётганини аниқлашга имкон беради.

Бу саволга жавоб топиш бюджетни шакллантириш учун жуда муҳим. Кўпчилик учун таниш бўлган ҳолат: бир ҳафта олдин иш ҳақи олинган бўлса ҳам, ҳамёндаги пул захираси деярли қолмаган. Бирон-бир катта нарса сотиб олмаган бўлсангиз ҳам, лекин ҳамма катта нарсалар майда-чуйдалардан ташкил топган бўлади.

            3. Бир ойлик тақиқ ўрнатинг

Агар сиз бюджетингизнинг катта қисмини ўпириб кетаётган харажатлар манбасини аниқлаган бўлсангиз, бу харажатлардан бир ой воз кечинг. Балки бу интернет, ёки буюртма орқали уйга овқат сотиб олиш, ёки таксида юриш харажатлари бўлиши мумкин.

Бир ой буларсиз ҳам бемалол яшаш мумкин. Овқатни уйда тайёрланг, смартфонингиздаги такси чақириш дастурларини ўчириб ташланг. Натижа жуда ажойиб бўлади: сиз бундай майда-чуйдалардан анча маблағни тежашга муваффақ бўласиз.

Манба: Daryo.uz