Ошхона

Қатлама сомса - эски рецептни янгиланг!

Зарур масаллиқлар: 300 гр. қатлама хамир, 250 гр. творог, 200 гр. қовоқ, 50 гр. майиз, туз, шакар, долчин, ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши: 1. Қовоқни майдалаб, тўртбурчак шаклда тўғранг-да, шакар сепинг. Қиздирилган ўсимлик ёғида қовоқ юмшагунча пишириб олинг.

2. Творог ва майизни қовоққа солиб, яхшилаб аралаштиринг.

3. Қатлама хамирни ёйиб, тўртбурчак шаклда кесинг. Қовоқли қиймадан солиб букинг. Сомсаларни ёғланган қолипга териб, 200 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқақа қўйинг. Сўнгра долчин ва қанд упаси сепиб, яна 5 дақиқа газ печида қолдиринг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

4 кишилик. 

z77mhnpeaEvewUHKIhAh59M3hglnVGsB

Манба: Darakchi.uz