Ошхона

«Қиш ифори» торти - совуқ кунларда кўнгил музқаймоқ тусаса...

Зарур масаллиқлар: корж учун: 450 гр. уваланадиган печенье, 200 граммдан сариёғ ва қора шоколад, 7 ош қошиқ қаймоқ; творогли аралашма учун: 500 граммдан творог ва сметана, 100 гр. исталган ёнғоқ мағзи, 70 мл. қаймоқ, 15 гр. желатин, 1 гр. ванилин.

Тайёрланиши: 1. Печеньеларни яхшилаб эзинг. Хона ҳароратида юмшатилган сариёғ қўшинг. Яхшилаб аралаштиргач, айлана шаклдаги чуқурроқ қолипга пишириқ қоғози жойлаб, устига аралашмани солинг.

2. Шоколадни майдалаб, қаймоқ қўшинг-да, сув буғига тутиб аралаштиринг. Сўнгра печеньели корж устига солиб, юзасини текисланг. Ва музлаткичга қўйинг.

3. Творогли аралашма учун қаймоққа желатинни қўшиб, 30 дақиқагача бўктириб қўйинг. Кейин желатин эригунча оловга қўйинг. Фақат қайнаб кетмасин.

4. Творогни шакар билан яхшилаб аралаштиринг. Сметана қўшиб кўпиртиринг. Желатинли қаймоқ ва ванилинни ҳам солинг. Кейин тортнинг устига солиб, майдалаб қовурилган ёнғоқ мағзини сепинг. Ва музлаткичга қўйинг.

4 соат

6 кишилик

Манба: Darakchi.uz