Жуфтингиз билан бирга пиширинг!
Зарур масаллиқлар: 600 гр. товуқ гўшти (суяксиз), 3 ош қошиқдан кетчуп ва соя соуси, 2 бўлак саримсоқпиёз, 1 ош қошиқ кунжут ёғи, зираворлар, қора мурч.
Тайёрланиши: 1. Кетчупга соя соусини солинг. Кужут ёғи, қора мурч ва зираворларни ҳам қўшинг. Туз шартмас.
2. Саримсоқпиёзни яхшилаб эзиб, аралашмага соласиз-да, аралаштирасиз.
3. Товуқ гўштини узунасига ўртача қалинликда тўғрайсиз.
4. Товуқ гўшти устига маринадни солинг. Камида ярим соат маринадлаб қўйинг.
5. Маринадланган гўштни сихларга тортиб, кабоб қўрасида ёки газ печида пишириб олинг.
4 кишилик
1 соату 35 дақиқа
Манба: Darakchi.uz