Биласизми?

Қизларнинг ён дафтарига!

1.Мен ўзини эркин ташлаб қўйган инсоннинг бой ички дунёси борлигига ишонмайман, шунингдек сочлари улама ва лаблари иширилган қизнинг ақлий жиҳатдан етуклигига ишонмайман.

2.Агар сиз ҳақингизда ғийбат қилишса, демак сиз тириксиз ва кимгадир ҳалақит қилаяпсиз. Агар сиз ҳаётда жиддий, муҳим ва аҳамиятли нимадир қилмоқчи бўлсангиз, ишингизнинг тарафдорлари ва рақиблари албатта бўлади.

3.Ҳеч қачон тушкунликка тушиш керак эмас. Ҳар доим чиройли қиёфада бўлиш керак. Ёмон кайфиятни кўрсатиш керак эмас. Асосан, қариндош ва яқин инсонларга. Улар қўрқиб кетишади. Душманлар эса, бахтли бўлишади. Шу сабабли нима бўлган тақдирда ҳам қандай кўринишда эканлигингиз ҳақида ўйлашингиз керак.

4.Ўзига оро берган аёл халатдаги аёл эриша олмаган нарсаларга эриша олади.

5.Бошқаларга қараганда эмас, кечагидан кўра яхшироқ бўлиш керак. Гарчи бу қоида осон бўлмаса ҳам, лекин энг ютуқ чиқмай қолмайди...

6.Аёл киши семиз эмас, ҳавасни келтирадиган, узун эмас, қадди-қомати келишган, озғин эмас, хушбичим, пакана эмас, нафис эканлигини унутмаслиги керак. Оллоҳ сизга берган қоматнинг қадрига етинг!

7.Менда қандайдир ёрқин тасвирланган шиор йўқ. Лекин мен биламанки, ҳеч қачон таслим бўлмаслик ва тўхтаб қолмаслик зарур. Истак бор ёки йўқ, яхши ёки ёмон, қизиқарли ёки қизиқ эмаслигидан қатъий назар бажариш керак. Сиз ҳар доим нима қилаётганингизни билишингиз керак.

Хуршида Хоним