Ошхона

"Қор маликаси"

Зарур масаллиқлар: 300-400 гр. ун, 100 гр. маргарин, 1,5 ст шакар, 4 дона тухум, 4 ош қошиқ асал, 1 чой қошиқ истеъмол содаси; кремига: 500 гр. қаймоқ, 200 гр. қанд упаси; ичига солишга: 2 та банан; безак учун: кокос қириндиси.

Тайёрланиши: 1. Сув буғида асални эритиб, маргарини ва шакар қўшинг. Шакар эригач, тухумни битталаб соласиз.

2. Истеъмол содасини қўшиб, аралаштиринг. Аралашма шишиб кўтарилгач, оловдан олиб, ун солиб, хамир тайёрланг. Хамирдан 8 та зувала ясанг.

3. Зувалаларни ўртача қалинликда ёйиб, қиздирилган газ печида 8-10 дақиқа давомида пишириб оласиз.

4. Қаймоққа қанд упасини аралаштириб, крем тайёрланг. Тайёр коржларга крем суртиб, айлана шаклда тўғралган бананларни териб чиқинг. Энг устки қаватига крем суртиб, какос қириндисини сепинг.

5. Ширинлик бир кун шу ҳолича туриши керак. Сўнгра тўртбурчак шаклда кесиб, дастурхонга тортасиз.

Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа

10 кишилик

Манба: Darakchi.uz