1. Тиззани шундай букингки, қоринга тегсин, қўллар билан тиззаларни ушлаб олинг. Бошни шундай кўтаринки, бурун тиззага тегсин, 30 сония чуқур нафас олиб шу ҳолатда туринг.
2. Қўлларга тиралиб туриб олинг. Қориннинг юқори қисмини белга куч берган ҳолда кўтарилинг, бошни тик тутинг, шу ҳолатда 40 сония туринг.
3. Оёқларни тўғри ва эркин қўйинг. Қўларни бош узра юқорига кўтаринг. Шу ҳолатда оёққа эгилинг, қўлларни оёқ ортига ўтказиб, 2 дақиқа шу ҳолатда қолинг.
4. Елкага ётиб олинг. Ўнг тиззани букиб, чап томонга букинг. Чуқур нафас олган ҳолда шу оёқни чап қўл ёрдамида ерга букинг. Сўнг бошни чап томонга қаратинг. Шу ҳолатда 10 сония туриб, машқни бир неча марта икки оёқда бажаринг.
Манба: Darakchi.uz