Маданият

Қоринни йўқотишга ёрдам берадиган осон ва самарали машқлар

Бу қисқа машқлар сизга ортиқча вазндан тезроқ қутулишга ва қорин мушакларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ҳар бир қиз хипча бел ва теп-текис қорин ҳақида орзу қилади. Бунга эришиш учун икки йўналишда ишлаш керак:

  1. Ортиқча ёғдан қутулиш.
  2. Қорин мушакларини, шу жумладан ичкарида жойлашган мушакларни ҳам мустаҳкамлаш.

Эътиборингизга тақдим қилинаётган машқлар сизга кўпроқ калория сарф қилишга, метаболизмни тезлаштиришга ва мушакларни чиниқтиришга ёрдам беради.

Арқонда сакраш югуришга қараганда калорияни кўпроқ йўқотишга ёрдам беради ва тананинг марказий қисми, оёқ ва қўл мушакларига таъсир ўтказади. Агар сиз арқонда сакрашни ёқтирмасангиз, унда бёрпида сакрашга алмаштиришингиз мумкин. Бу машқ ҳам ундан кам калория сарф қилмайди ва кўкрак, қўллар мушакларини яхши ишлатишга ёрдам беради.

Ўтириб-туриш. Бу базага оид кўп бўғимли машқ бўлиб, думбалар ва сон мушакларига таъсир кўрсатади. Мушакларга етарлича юкламаларни таъминлаш ва кўпроқ калория кетказиш учун гантель билан ўтириб-туриш машқини бажаринг.

Планка. Планкани ушлаб туриш вақтида тананинг марказий қисми, оёқлар ва қўллар мушаклари ишга тушади. Сиз бир вақтнинг ўзида ҳам калория сарфлайсиз ва ҳам қорин мушакларини чиниқтирасиз, бу эса биринчи машғулотлардан кейиноқ қориннинг текислигини таъминлайди.

«Вакуум» машқи қориннинг кўндаланг мушакларини чиниқтиришга ёрдам беради. Шуғулланмаган одамларда бу мушаклар ўз тонусини йўқотади. Шу сабабдан қорин деворлари чўзилади ва қориннинг ҳажми катталашади. «Вакуум» мушакларни тонусга келтиришга ёрдам беради ва бу машқлардан кейин ёғли қатламлар йўқолишидан олдин қорин кичрая бошлайди.

Бу машқларни мунтазам равишда бажаринг, овқатланишга эътибор беринг ва сиз тез кунлар ичида биринчи натижаларни кўра бошлайсиз.

Манба: Daryo.uz