Бугунги кунда қувват тежовчи чироқлар жуда оммабоп бўлиб кетди. Уларнинг афзаллиги – оддий чироқларга қараганда анча камроқ қувват сарфлаши ҳисобланади. Лекин кўпчиликни «Бундай чироқлар зарарли эмасми?» — деган савол қизиқтиради.
Ультрaбинафша нурланиш
Қувват тежовчи чироқларда ультрабинафша нурланишнинг иштироки – исботланган ҳақиқат. Шунинг учун кўпчилик улар одамнинг терисига ва айниқса кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди.
Лекин, қуёш нурларининг бевосита таъсиридан фарқли улароқ, кўзларимиз ва ультрабинафша нурлари орасида ҳимояловчи тўсиқ – қувват тежовчи чироқлар шишаси мавжуд.
Лип-лип қилиб туриши
Кўпчилик шифокорлар қувват тежовчи чироқларнинг лип-лип қилиб туришини жуда жиддий омил деб ҳисоблашини яна бир салбий ҳолат дейиш мумкин.
Ёруғликнинг бундай таъсири кўзларнинг толиқиши, сурункали бош оғриқларини келтириб чиқариши ва ҳатто асаб тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.
Симоб
Қувват тежовчи чироқлар ичидаги симоблардан хавотир оладиганларни тушуниш мумкин. Албатта, бундай чироқларда бу ўта заҳарли модда жуда кам миқдорни ташкил қилади, лекин симобнинг жигар, буйраклар, асаб тизими, бош мия ва бошқа аъзолар фаолиятига салбий таъсир кўрсатишини яхши биламиз.
Қувват тежовчи чироқлар синиши ва бироз вақт ичида симоб буғлари бутун хона бўйлаб тарқалиши мумкин. Шунинг учун истеъмолчилар қувват тежовчи чироқларни оддий чиқиндилар билан бирга ташламаслик ва улар махсус йўқотишни талаб қилиши ҳақида доимий равишда огоҳлантириб келинади.
Аллергияга мойил кишиларга таъсири
Жуда камдан-кам ҳолларда қувват тежовчи чироқлар тери аллергиясига чалинган одамлар учун бироз ноқулайликлар туғдириши мумкин.
Шубҳасиз, бундай ҳолат фақат териси жуда нозик одамларда кузатилади. Бундай тоифадаги кишиларга хонани ёритишда махсус ҳимояловчи плафонлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Манба: Daryo.uz