Зарур масаллиқлар: ярим кг. сабзи, 250 гр. юмшоқ пишлоқ, 3 дона тухум, 50 гр. қаттиқ пишлоқ, 2 ош қошиқ майонез, 30 гр. сариёғ, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз, мурч, кўкатлар.
Тайёрланиши: 1. Қирғичдан чиқарилган сабзини ўсимлик ёғида қовуриб олинг. Сабзи юмшагач, тухум сариғи, майда тўғралган кўкатларни қўшинг. Туз ва мурч сепинг.
2. Тухум оқини миксер ёрдамида кўпиртиринг-да, сабзили аралашмага қўшинг.
3. Газ печи патнисига пишириқ қоғозини солинг. Устига сабзили аралашмани жойланг. Сабзили корж қиздирилган газ печида 15 дақиқа давомида пиширилади.
4. Қирғичдан чиқарилган пишлоққа, юмшоғини қўшинг. Майонезни солиб, туз намагини созлаб олинг.
5.Пишган сабзили корж устига пишлоқли аралашма текис суртилади. Сўнг коржни бир томонидан бошлаб, рулет шаклида ўраш лозим. Рулетни 15-20 дақиқага музлатгичга қўйиб олсангиз, таъми янада мазали бўлади.
1 соат
6-8 кишилик
Манба: Darakchi.uz