Фуд-фотосуратчи Мишель Балдини (Michele Baldini) инстаграмдаги саҳифасида қовурилган тухумларнинг суратларини эълон қилиб боради. Улар арт-объектга ўхшаб қолган. Унинг аккаунти эса @the_eggshibit деб аталади («exhibit» — «экспонат» ва «eggs» — «тухумлар»дан).
Фотосуратларда пейзажлар, таниқли брендлар ва поп-маданиятдан дарак берувчи тасвирлар, машҳур суратлар «репродукцияси» ва мамлакатлар кўриниши акс эттирилган. Ҳар бир тасвир товада оддий тухумлар ёрдамида яратилган.
Манба: Kun.uz