Ошхона

Шакшука

Тўйимли нонушта учун идеал вариант

Керакли маҳсулотлар:

1 дона катта бўлмаган пиёз

½ ўртача ширин булғори қалампири

1 дона кичик аччиқ қалампир

2 дона саримсоқпиёз тишчаси

½ чой қошиқ майдаланган зира

200 г шарбати чиқарилган помидор

Таъбга кўра туз ва шакар

1 чой қошиқ узум ёки олма циркаси

3 дона тухум

Тайёрланиши:

1.Пиёзни майда, булғори қалампирини сомонча қилиб тўғралади. Товада ўрта оловда 1 ош қошиқ ўсимлик ёғини қиздирамиз. Пиёз ва булғорини солиб, 5 дақиқада давомида аралаштириб, қовурамиз.

2.Майда тўғралган гармдори, саримсоқ пиёз вазирани қўшамиз. Яна 1 дақиқа қовурилади. Помидор шарбати билан қўшилади. 5 дақиқа давомида қопқоқсиз ҳолатда димлаймиз. Таъбга кўра цирка, туз ва шакар қўшилади.

3.Товага тухумни чақамиз.

4.Паст оловда 10 15 дақиқа давомида тайёрлаймиз. Вариант сифатида товани 200 даражада қиздирилган газ печида жойлаштириб, пишириш мумкин. Нон ёки лаваш бериш тортиш мумкин.

Хуршида Хоним