Биласизми?

Шамоллаш ва гриппга қарши курашишга ёрдам берувчи 5 озиқ-овқат

Касал бўлмаслик учун соғлом турмуш тарзининг асосий жиҳатлари — меъёрида ухлаш, спорт билан шуғулланиш ва тўғри овқатланиш ҳақида унутмаслик керак. Биз сизнинг эътиборингизга шамоллаш ва гриппга қарши курашишда ёрдам берувчи 5 хил озиқ-овқатларни ҳавола қиламиз.

Лосось

Бу ёғли балиқнинг таркиби кўп миқдордаги оқсиллар ва омега-3 ёғ кислоталаридан ташкил топган. Оқсил иммун тизими тузилмасини синтез қилиш учун жуда зарур. Бу тузилмаларсиз иммун тизими ҳужум қилаётган вируслар ва бактериялар қаршисида қуролсиз аскарларга ўхшаб қолади.

Бир ҳафтада 2—3 марта 100 г дан истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Грекча йогурт

Бу йогурт таркибида катта миқдордаги оқсиллардан ташқари иммунитетни мустаҳкамловчи пробиотиклар ҳам мавжуд.

Тавсия қилинадиган кундузги норма — 200 мл га яқин.

Тухум

Ўртача катталикдаги тухум таркибида 6,8 г оқсил бор. Оқсил мушаклар ва танани яхши тутиб туриш учун зарур қурувчи материал ҳисобланади. Тухумда оқсиллардан ташқари кўп миқдорда витаминлар ва минераллар, шу жумладан иммун тизимини соғлом ушлаб турувчи B6 ва B12 витаминлари мавжуд.

Ёнғоқлар

Ёнғоқлар — таркибида оқсиллар юқори бўлган озуқа ҳисобланади. Шунингдек ёнғоқларда иммун тизимини соғлом тутиб туришга ёрдам берувчи минераллар — селен ва рух ҳам мавжуд.

Булғор қалампири ва япроқли кўкат

C витамини булғор қалампири таркибида цитруслилардагига қараганда анча кўпроқ. Шунингдек, исмалоқ, брюссель карами ва брокколи ҳам C витаминига жуда бой. C витамини шамоллаш ва гриппни ҳайдай олмаса ҳам, у касаллик муддатини қисқартиришга ва соғайиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.

Манба: Daryo.uz