Биласизми?

Шампунь таркибидаги 5 зарарли қўшимча

Олимлар томонидан ўтказилган илмий тадқиқотлар натижасига кўра, замонавий шампунлар таркибига кирган кимёвий қўшимчалар зарарли таъсирга эга бўлиши мумкин.

Sodium Laureth Sulfate

Шампунь суюқлигининг кўпириши учун хизмат қилади. Даставвал мазкур қўшимча автомобиь қисмларини тозалаш учун ишлаб чиқилган. Ушбу қўшимчанинг кимёвий элементлари бош териси орқали организмга кира олади. Мунтазам фойдаланилганда организм ички аъзоларига ножўя таъсир этиши мумкин.

BHT (Butylated Hydroxytoluene)

Кислород билан реакцияга киришиб, ёғ оксидланишини келтириб чиқаради. Мазкур қўшимча кўпгина хориж давлатларида тақиқланган косметик компоненти ҳисобланади.

Sodium Lauruulaureth Sulfate

Натрия лаурил ёки лауретсульфат. Бош терисини тозалаш хусусияти қайд этилса-да, аслида, бу шунчаки кўзбўямачилик, холос. Таркибида ушбу компонент бўлган косметик воситаси бош терисини қуруқлаштириб, қичишиш, аллергик реакциялар келтириб чиқариши мумкин.

DEA, TEA

Сифатсиз ҳамда сохталаштирилган шампунлар ёрлиғида кўриш мумкин бўлган қўшимча. Ушбу компонент таркибида аммиак бўлиб, узоқ вақт фойдаланилганда бош терисининг зарарланиши, кўзлар қичишиши, бош оғриқларига сабаб бўлиши мумкин.

SLES

Аксарият ҳолларда болалар шампуни таркибида учрайди. Яхшилаб ювиб ташлансагина, ножўя таъсирини камайтириш мумкин.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси