Ошхона

Шоҳона таом

Зарур масаллиқлар: 1 кг. мол гўшти (суяксиз), 200 гр. пишлоқ, 150 гр. консерваланган қўзиқорин, 1 дона помидор, майонез, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Мол гўштини 4 та каттароқ бўлакка ажратинг-да, болғача ёрдамида уриб, юмшатинг. Туз ва зираворлар сепиб, ўсимликёғи суртилган патнисгатериб чиқинг.

2. Гўшт устига айлана шаклда тўғралган помидор бўлакларини жойланг.

3. Пишлоқни қирғичдан ўтказиб, ярмини қовурилаётган гўшт устига солинг. Консерваланган қўзиқоринларни ҳам жойланг.

4. Майонез қўшиб, туз сепинг-да, қолган пишлоқ қириндисини солинг. 200 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқага қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат

4 кишилик.

Манба: Darakchi.uz