Ошхона

Сихда пиширилган товуқ

Хушбўй қалампир, долчин, занжабил товуқнинг таъмини оширади ва шу билан биргаликда организмдаги алмашиш жараёнини кучайтиради ва салқин об-ҳавода иситишга ёрдам беради.

Маринад учун:

1 дона скотч боннет қалампирини кесиш ва уруғларидан тозалаш

2 дона халапенёни кесиш ва уруғларидан тозалаш

1 ош қошиқ янги тошчўп (тимьян)

4 дона саримсоқ тишчалари

2 чой қошиқ хушбўй қалампир

3 ош қошиқ қамишдан олинган шакар

2 чой қошиқ йирик донали туз

0,5 чой қошиқ мускат ёнғоғи

1 чой қошиқ долчин

1 чой қошиқ эзилган қора мурч

1 чой қошиқ занжабил кукуни

0,25 стакан зайтун ёғи

0,25 стакан соя қайласи

1 дона лайм пўчоғи

0,25 стакан лайм шарбати

0,25 стакан апельсин шарбати

0,5 стакан олма сиркаси

Асосий таом учун:

1 кг йирик бўлмаган бўлакларга бўлинган товуқ

16 дона бамбукдан қилинган сихлар бир неча соат олдин сувда ивитиб қўйилади

Тайёрланиши:

Хушбўй қалампир ҳовончада эзилади. Маринад учун олинган масаллиқларнинг ҳаммаси блендерда яхшилаб аралаштирилади. Маҳкамланадиган пакет ичига товуқ ва у тўлиқ ботиб турадиган миқдорда маринад солинади. 4 соат давомида совутгичга қўйилади. Маринаднинг қолгани ҳам совутгичга олиб қўйилади.

Товуқ совутгичдан олинади. 4—6 бўлакдан сихларга терилади. Духовкада тайёр бўлгунча пиширилади. Пишириш давомида қолган маринад вақти-вақти билан товуққа суриб турилади.

Манба: Daryo.uz