Ошхона

Сметана билан димланган балиқ гўшти!

Зарур масаллиқлар: 800 гр. балиқ гўшти, 250 мл. сметана, 2 бош пиёз, 1 ош қошиқдан ун ва сариёғ, яримта лимон шарбати, туз, мурч, шивит.

Тайёрланиши: 1. Балиқ гўштини бўлакларга бўлиб, туз ва лимон шарбати сепинг. 30 дақиқага музлаткчига қўйинг.

2. Пиёзни ҳалқа шаклида тўғранг. Туз сепинг-да, сариёғ билан аралаштиринг.

3. Чуқурроқ идишга пиёзни солинг-да, устидан балиқ гўшти бўлакларини жойланг. 190 даражада қиздирилган газ печига 20-30 дақиқага қўйинг.

4. Сметанага ун, туз ва мурч солиб, яхшилаб аралаштиринг. Соусни балиқ устидан қуйиб, яна 10 дақиқа газ печида қолдиринг. Пишгач, таомга майдаланган шивит сепиб, қайнатилган картошка ёки гуруч билан дастурхонга тортишинигз мумкин.

4 кишилик

1 соату 25 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz