Маданият

Сочларни даволаш борасида 5 тавсия

Дарвонсаль. Бунда махсус ускуна ёрдамида заиф электр токи (100 кГц) билан соч илдизлари даволанади. У лимфа ва қон томирлари фаолиятини яхшилаб, терига антисептик ҳамда қуритувчи таъсир кўрсатади. Шунингдек, у тери остидаги ёғ ажратувчи безлар фаолиятини меъёрга келтириб, ёғли сочлар учун ҳам фойдали.

Суюқ азот. Бунда махсус аппликатор ёрдамида бош териси бир неча сония давомида уқаланади. Аксар ҳолларда бошқа муолажалар билан биргаликда тавсия қилинади.

Озиқлантириш. Сочларингиз бақувват ва кўркам бўлишини истасангиз, кўпроқ балиқ, яшил сабзавотлар, дуккакли ўсимликлар, ёнғоқ, товуқ гўшти, тухум, кепакли нон, денгиз маҳсулотлари, сабзи истеъмол қилинг.

Табиийсини танлангШампунь ва бошқа ювиш воситалари танлаганда иложи борича, таркибига аҳамиятли бўлинг, табиийларини танланг. Лак ва бошқа турмакни қотирувчи воситалар сочларга ёмон таъсир кўрсатади. Сочларингиз тўкилиб кетишини истамасангиз, иложи борича бундай воситалардан фойдаланишни камайтиринг.

Одат қилингАёл гўзаллиги унинг саломатлигида. Доимо гўзал бўлишни истаган аёл ҳар ярим йилда ички аъзоларини кўрикдан ўтказиб, текширтириб туришни ўзига одат қилиши керак. Чунки ташқи қиёфангиздаги ўзгаришлар (соч ва юзда) ички касалликлар даракчиси бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Шунингдек, сочларни ҳўллигида тараманг, уларни қаттиқ қилиб ўрманг, турмагингизни вақти‑вақти билан ўзгартириб туринг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси