Зарур масаллиқлар:
хамирига:
- 250 г уваланадиган печене
- 130 г маргарин
творогли кремига:
- 1 кг творог
- 4 та тухум
- 200 г шакар
- 200 мл қаймоқ (шарт эмас)
- 1 та лимон
- ¼ чой қошиқ туз
Тайёрланиши:
Пирог учун хамир тайёрлаб оламиз. Бунинг учун печенени блендерда майдалаймиз (бошқача усулда ҳам майдалаш мумкин).
Маргаринни эритамиз ва печене ушоғи билан аралаштирамиз.
Аралашмани қошиқ ёки стаканнинг остки қисми ёрдамида форма тубига босиб текислаб чиқамиз.
Уни 180 даражагача қиздирилган духовкада 10 дақиқа давомида пиширамиз, сўнг уни духовкадан олиб, совитамиз.
Энди творогли кремни тайёрлаймиз. Бунинг учун аввал творогни миксер ёрдамида аралаштириб, силлиқ ҳолатга келтирамиз. Унга шакар, туз солиб, аралаштиришда давом этамиз.
Сўнг битта лимон пўстлоғини қирғичдан ўтказиб соламиз, лимоннинг ярмини сиқиб, сувини қўшамиз ва творогли аралашмани яна миксер ёрдамида кўпиртирамиз.
Энди тухумларни биттадан солиб, қўлда аралаштирамиз.
Қаймоқни ҳам қўшиб юборамиз.
Ҳосил бўлган творогли кремни тубида печенели хамир бўлган формага соламиз ва юзасини текислаб чиқамиз.
Форманинг оғзини қоғоз билан ёпиб, 160—170 даражагача қиздирилган духовкада тахминан 1 соат давомида пиширамиз.
Чизкейк тайёр. Ёқимли иштаҳа!