Сурхондарё вилоятида Низомий номидаги Тошкент педагогика университети ҳамда Тошкент давлат тиббиёт академияси Термиз филиаллари тез орада ишга тушади. Бу ҳақда ТерДУ ректори Абдуқодир Тошқулов хабар берган.
Маълум қилинишича, 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи мобайнида пойтахтдаги иккита олийгоҳнинг Термиз филиаллари ташкил этилиши ҳақида маълум қилинган, деб ёзади Kun.uz.
Ҳозиргача Сурхондарё вилоятида Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент давлат техника университетларининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, вилоятда ягона - Термиз давлат университети кўп сонли талабаларга билим беришда хизмат қилади.