Биласизми?

ТАТУнинг ёш олимаси “Йил аёли” деб топилди!

24 декабрь куни "Йил аёли-2018" миллий танлови ва "Нафосат-2018" кўрик-танлови ғолибларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳар икки танлов ғолиблари аниқланди. Унга кўра, 'Йил аёли-2018' миллий танловининг “Гран-при” олий ўринга Муҳаммад ал-Хоразми номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ёш олимаси Саида Бекназарова лойиқ, деб топилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Саида Бекназарова мультимедиа тизимларида дискрет-узлуксиз ахборот ресурсларга ишлов бериш, қайта ишлашнинг усул, алгоритмлар ва дастурий таъминотларни яратиш, жараёнларини моделлаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлари юзасидан жами 169 та илмий ишлари хориж ва мамлакатимиз нуфузли журналларда чоп этилган. 9 та дарслик, ўқув қўлланма, монографиялар муаллифи. Ахборотларни қайта ишлаш, узатиш жараёнларда бир вақт мобойнида узлуксиз матн, аудио, видео маълумотларни йўқотишларсиз сифатли етказиб беришга қаратилган 15 та ЭҲМ учун яратилган дастурий воситаларга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган гувоҳномалар муаллифи. 

Шунингдек, Саида Бекназарова Ньютон медали соҳибаси ҳамдир.