Биласизми?

Тишларни оқартиришнинг сиз билмаган усуллари

Самимий табассум яхши кўриниш билан биргаликда, сизнинг турли хил корхоналарда муваффақиятларга эришиш имкониятингизни ошириши ҳам мумкин.

Лекин ҳар доим олдимизда ялтироқликнинг ҳамма талабларига камдан-кам ҳолларда жавоб берадиган тишларнинг оқлиги масаласи кўндаланг туради.

Албатта, оқартиришнинг одатдаги усуллари бор: тиш пастаси, оғизни, милкни чайқаш учун суюқлик ва қиммат профессионал амаллар. Лекин тишларни оқартиришга ёрдам берувчи баъзи ҳаётий одатлар ҳам бор.

Истеъмол содасидан фойдаланманг

Истеъмол содаси — тишларнинг энг қўрқинчли душмани ҳисобланади. Бу кимёвий бирикма емириш хусусиятига эга бўлиб, уни узоқ вақт ишлатиш натижасида тиш эмали емирила бошлаши мумкин ва бу тишларнинг қорайишига олиб келади.

Энергетик ичимликларни ичманг

Тишлар қорайишининг одатдаги сабаблари (қаҳва, чой, қизил вино)га қўшимча равишда, энергетик ичимликлардан ҳам узоқроқ туринг. Уларнинг таркибидаги кислота эмаллар учун ёмон оқибатлар олиб келиши мумкин.

Баъзи озиқ-овқатларни еманг

Баъзи озиқ-овқатлар ва зираворлар тишларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўзига хос кислота миқдорига эга бўлади. Уларнинг орасида — қорағат (черника)га ўхшаш мевалар тиш эмаллари ичига маҳкам ўрнашиб олади ва уларни қорайтиради.

Тиш чўткасини алмаштиринг

Тиш чўткасини уч ойда бир марта алмаштириш мумкин. Бу усул тўғри озиқ-овқат маҳсулотларини танлаш каби муҳим аҳамиятга эгадир.

Тилни тозаланг

Тилингиз ўзида бактерияларни тўплайди, бу эса охир-оқибат тишлар эмалининг рангсизланишига олиб келиши мумкин. Тилни тозалашда юмшоқ тиш чўткасидан фойдаланинг ва ҳар уринишдан кейин чўткани ювиб ташланг. Бу бактерияларни тилингизга такроран сурмаслик учун уларни чўткадан олиб ташлашга ёрдам беради.

Олма сиркаси билан чайқаш

Унчалик машҳур бўлмаган бу халқона усул қуйидаги тартибда амалга оширилади: бир қисм сиркага икки қисм сув қўшинг ва тишларни чайқанг. Бу оғзингизда бактерияларга қарши кураша оладиган муҳит ҳосил қилади.

Манба: Daryo.uz