Биласизми?

Тўлов-контрактдан қарзини тўлаш муддати йил охиригача узайтирилди

Ўзбекистон олийгоҳларида контрактдан қарзни тўлаш муддати узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий Телеграм каналида хабар қилинишича, қуйидаги тоифадаги талабалар учун тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабрь (шу куни ҳам) кунига қадар узайтирилди:

- «суперконтракт» асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун;

- бакалавриат ва магистратурасига тавсия этилган хорижий фуқаролар учун;

- ОТМларнинг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун.

Ўзбекистон ОТМларида контракт пулини тўлаш муддати аввал ҳам узайтирилганди. Аввалига 1-курслар учун тўлов муддати 15 сентябрдан 30 сентябрга, суперконтрактчилар учун эса 31 октябргача узайтирилган эди. Кейинроқ 1-курслар учун контракт пулини тўлаш муддати 31 октябргача, 2- ва ундан катта курс талабалари учун 15 ноябргача узайтирилган.