Биласизми?

Тошкентда 21 март куни байрам тадбирлари шаҳарнинг 21 жойида ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда ўтадиган Наврўз байрами тадбирлари манзилларини маълум қилди.

21 март куни соат 10:00 да бошланиб 18:00 га қадар давом этадиган тадбирлар шаҳарнинг 21 жойида ташкил этилади.

Шаҳар асосий саҳнаси: «Ўзэкспомарказ» ҳудудидаги майдон, асосий саҳна майдонида;

Бектемир туманида: «Қуёшча нури» боғи;

Миробод туманида: Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда «Темирйўлчилар» маданият саройи;

Мирзо Улуғбек туманида: «Локомотив» маданият ва истироҳат боғида ҳамда Бобур номидаги эко боғ;

Сергели туманида: «Ёшлар» боғи ҳамда «Грин Парк» (собиқ «Соҳил» боғи);

Учтепа туманида: «Эко» боғи ҳамда «Боғи шамол» маданият ва истироҳат боғи;

Олмазор туманида: Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда Талабалар шаҳарчаси;

Чилонзор туманида: Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда «Аква» боғи;

Шайхонтоҳур туманида: «Локомотив» маданият ва истироҳат боғи, «Наврўз» маданият ва истироҳат боғи, Ибн Сино номидаги маданият ва истироҳат боғи;

Юнусобод туманида: Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдон;

Яккасарой туманида: «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи;

Яшнобод туманида: «Ашхобод» сайилгоҳи ҳамда «Дўстлик» боғи.