Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган, ака-укаларнинг уйланиш тўйида олинган фотосурат, National Geographic нашри томонидан 2017 йилнинг энг яхши фотосуратларидан бири, деб топилди. Qalampir.uz шу ҳақда ёзмоқда.
Бу фотосурат, нашрнинг журналисти Жон Станмеер томонидан олинган.
Фотосуратга “Ака-укалар ва уларнинг қайлиқлари Тошкент шаҳридаги тўйхоналарнинг бирида. Бу шаҳар, қадимги Буюк ипак йўлида жойлашган мамлакатнинг пойтахти”, деб изоҳ берилган.
Йилнинг энг яхши фотосуратини, National Geographic нашри, ўзлари билан ҳамкорлик қиладиган фотосуратчилар ва журналистлар юборадиган суратлар орасидан, турли лойиҳалар бўйича танлаб олади.
Суратларни танлаш ҳар ойга бўлинади ҳамда кўп ҳолларда суратлар бирон бир тарихий воқеа ёки муаммога бағишланади. Шунингдек, рўй берган энг муҳим сиёсий жараёнларга ҳам бағишланиши мумкин.