Ошхона

Товуқ гўштидан котлет - ҳаммага бирдек ёқади!

Зарур масаллиқлар: 1 килограмм. товуқ гўшти, 150 мл. сут, 100 гр. сариёғ, 3 бўлак нон, 1 дона тухум, 1 стакан нон талқони, туз, қора мурч;саримсоқпиёзли аралашма учун: 150 гр. сариёғ, 3 бўлак саримсоқпиёз, туз.

  1. Саримсоқпиёзни майдалаб тўғранг ёки эзинг. Хона ҳароратида эритилган сариёққа солиб, аралаштиринг. Туз сепишни унутманг. Сўнгра целлофанга солиб, рулет шаклида ўранг-да, 1 соатга музхонага қўйинг.
  2. Нон бўлагини сутга солиб, ивитинг. Товуқ гўштининг терисини олиб ташланг. Сўнгра суякларидан тозалаб, гўштқиймалагичдан ўтказинг. Тухум, ивитилган нон қўшиб, туз, мурч сепинг-да, аралаштиринг. Қиймани 3 соатга музлаткичга қўйинг.
  3. Сариёғни тўртбурчак шаклда тўғранг. Қиймадан олиб, ўртасига сариёғ қўйинг-да, котлет шаклига келтиринг. Сўнгра нон талқонига белаб олинг. Котлетларни эритилган сариёғда қовуринг. Иккала томонини баланд оловда қизартириб олиб, сўнгра оловни пастлаб пишгунча қолдиринг.
  4. Котлетларни қайнатилган гуруч ва саримосқпиёзли аралашма(қиздирилган товага солиб, юмшатинг) билан дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

8 кишилик.

Манба: Darakchi.uz