Ошхона

Товуқли "крокет"

Зарур масаллиқлар: 500 гр. лаҳм товуқ гўшти, 1 дона тухум, 50 гр. ун, майда помидорлар, 2 та яшил булғор қалампири, туз, мурч, ўсимлик ёғи.

Тайёрлаш: 1). Товуқ гўштини қиймалаб, туз, мурч, 2 ош қошиқ ун ва тухум қўшасиз-да, аралаштирасиз.

2). Қиймадан ёнғоқ катталигида зувала ясаб, унга ботириб олинг. Сўнг қизиб турган ёғдаҳар тарафини қизартириб пиширасиз. Пишгач, қоғоз салфеткага солинган ликопчага териб, ортиқча ёғини силёитинг.

3). Булғор қалампирини бир неча бўлакларга бўлинг. Кабоб чўпига товуқли “Крокет” ҳамда сабзавотларни кетма-кет териб, газ печи патнисига жойланг. Хоҳишингизга кўра, кабоб устига қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепиб, 15 дақиқа газхонага қўйинг.

Тайёрлаш вақти: 30 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz