Ошхона

Туркча борек

    • Кўп вақт сарфланмайдиган бу пирогларнинг деярли ҳамма маҳсулотлари ярим тайёр бўлганлиги сабабли, кутилмаган меҳмон келганда, ёки вақт тиғизлигида асқотадиган таом турига киради.
    • Керакли маҳсулотлар:
    • Лаваш ёки ёйилган хамир;
    • Лаваш сонига кўра тухум (бу таърифда 5 дона лавашга 3 дона тухум ишлатилган);
    • 1-1,5 стакан сут;
    • 0,5 стакан ўсимлик ёғ
    • Ичи учун:
    • Истагингизга кўра: қийма пиёз (бироз қовуриб олинг);
    • Бу таърифда исмалоқ ва кўк пиёз (порей) ишлатилган (бироз қовуриб олинган);
    • Картошка пюреси

Новый рисунок (1)

Сут, тухум, ўсимлик ёғини яхшилаб аралаштиринг.

Новый рисунок (2)

Тагига бироз ёғ сурилган махсус духовка патнисига лавашни бир қаватини ёйинг. Сут-тухум-ёғ аралашмасидан лаваш устига бироз суртинг

Новый рисунок (3)

Сўнгра тайёрланган ич масаллиғини бир неча қисмга ажратинг ва расмда кўрсатилган каби хамирга солинг. Устидан иккинчи лавашни қўйиб унга ҳам айни шаклда тухум-сутли қоришмадан суртиб, устига ич масаллиғини солинг. Пирогингиз қават-қават бўлади.

Новый рисунок (4)

Охирги лаваш қатлами устига фақат сут-тухумли қоришим суртилади ва дидингизга кўра пирогни ёпинг. Истакка кўра, пирог устига седана ёки кунжут сепинг.

Новый рисунок (5)

200 даража иситилган газ печига қўйинг. Ичидаги маҳсулотлар ярим тайёр бўлгани сабабли, пирог 20-25 дақиқада пишади. Аммо, бу аниқ вақт эмас, чунки газ печларининг пишириш даражаси ҳам хил.

Новый рисунок

Пирогимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа. Кавсар Ашобова